

Мазкур беллашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 20:00да старт олади. Одатга кўра ўйиндан бир кун олдин менежерлар митинги ҳамда ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Ўйинолди расмий тадбир 11:00да, матбуот анжумани эса 12:00да бошланади. Ҳар иккала тадбир ҳам "Бунёдкор" стадионида ташкил этилади.
"Локомотив" - "Ал Наср" баҳсини қатарлик ҳакамлар бошқариб боришади.
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим.
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри, Рамзан Саед Ал Наеми. Тўртинчи ҳакам: Сауд Ал Адба.
Ҳакамлар назоратчиси: Алзеид Абдураҳмон Зеид (С.Арабистони). Учрашув комиссари: Минду Доржи (Бутан).



