UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  195 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

“Локомотив”нинг JOMA брендли либослари сотувда! Янгиликлар

“Локомотив”нинг JOMA брендли либослари сотувда!

Хабаринггиз бор, клубимиз 2013 йилдан бошлаб, JomaSport компанияси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келмоқда.
Ушбу мавсумда ҳам “Локомотив” Joma билан ҳамкорлигини давом эттиряпти. Асосий жамоамиз, ёшлар, футзал ва турли ёшдаги болалар жамоаларимиз ҳам ушбу бренддаги кийимлар билан таъминланган.

Билдирилаётган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда, “Локомотив” профессионал футбол клуби асосий жамоамиз уй ва сафар либосларини сотувга чиқаришга қарор қилди.

Энди сизда “Локомотив” таркибида тўп сураётган футболимиз юлдузлари билан айнан бир хил бўлган футболка ва шортларни ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Қизил ва оқ рангдаги футболкаларни хоҳишингизга кўра футболчилар рақами ва фамилияси билан ёки бўлмаса рақам ва фамилиясиз ҳолда сотиб олишингиз мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам кийим нархи ўзгармайди.

Либослар айнан футболчилар киядиганлари билан бир хилдир ва уларнинг нархи – 200 000 сўм.

Ҳозирча либосларни фақатгина аввалдан қўнғироқ қилиб, буюртма берган ҳолда, Тошкентнинг ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионидан олиб кетишингиз мумкин.

Футболкаларга буюртма бериш ва сотиб олиш учун телефон рақам: +998909654737 (Улуғбек)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика