

Мазкур баҳсни дисквалификация туфайли жамоанинг икки футболчиси Марат Бикмаев билан Сервер Жепаров ўтказиб юборади. Чунки ҳар иккала футболчи ҳисобида тўрттадан сариқ карточка мавжуд. Маълумки, олий лига регламентига биноан футболчи мавсум давомида тўртта сариқ карточка оладиган бўлса, кейинги тур учрашувида майдонга туша олмайди.



