UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  31 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5

"Локомотив"га кумуш медаллар топширилди Янгиликлар

"Локомотив"га кумуш медаллар топширилди

2014 йилги Ўзбекистон вице-чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби Тошкентнинг "Локомотив" клуби мавсум якунларига бағишланган тадбир ўтказди.
"Ўзбекистон" меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов "Локомотив" клуби вакилларига 2014 йилги мамлакат чемпионати кумуш медалларини топширишди.

Клуб бош ҳомийси ҳисобланган Ўзбекистон темир-йўллари ДАТК эса мураббийлар, футболчилар ва ходимларга совға сифатида сўнгги русмдаги телевизор тақдим этди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон темир-йўллари ДАТК раҳбари Очилбой Раматов ўз фикрларини билдирди: "Локомотив" бу йил Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни банд этди. Ўзбекистон кубоги финалида эса ғолиб чиқди. Биз "Локомотив"миз, доимо биринчи бўлишимиз керак! Шу сабабли 2015 йил биз учун янада қийин бўлади. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида жиддий ва кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Биз ушбу жамоани мағлуб этмоқчимиз. Футболчилар майдонда ҳалол ўйин намойиш этиб ғолиб чиқаверишса биз уларга барча шароитларни яратиб беришда давом этаверамиз. Барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклайман".

Байрам кечасига "Фано" гуруҳи, эстрада юлдузлари Улуғбек Раҳматуллаев ва Ҳилола Ҳамидова ўз қўшиқлари билан ўзгача завқ бағишлашди. Таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов эса йиғилганларни ўзининг ичакузди ҳангомалари билан қувонтирди.

"Локомотив" клуби иштирокида ўтган ўйинларда урилган голлар намойиш этилаётган вақтда марҳум футболчи Александр Шадрин ҳам ёдга олинди. Бу билан клуб вакиллари собиқ ҳужумчига эҳтиром кўрсатишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика