UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

“Локомотив” ёшлари бугун эрта тонгда Москвага йўл олдилар Янгиликлар

“Локомотив” ёшлари бугун эрта тонгда Москвага йўл олдилар

Бугун эрта тонгда “Локомотив”нинг 2007 ва 2008 йилда туғилган ёшлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрига учиб кетди.

“Локомотив” (Москва) клуби ва Россия Спорт федерацияси спорт мусобақаларини ўтказиш бўлими ҳамкорлигида “LOKO Cup 2016” мусобақасида иштирок этиш учун учиб кетдилар. Москвада  ўтказилаётган ушбу мусобақада 8та клуб 2 гурухга бўлинган ҳолда иштирок этади. Улар орасида Москванинг кучли “ЦСКА” ва “Локомотив” билан бир қаторда  Ўзбекистондан Эркин Саидов бошчилигида футбол мактаби ҳам таклиф этилган. Жамоамиз Станислав Прохоров (2008) ва Суннатилла Абдурасулов (2007) мураббийлиги остида бу мусобақада икки таркиб билан иштирок этади. Мусобақадан мақсад Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудларида жойлашган “Локомотив” клубларини бирлаштириш ва кучли футбол иттифоқини ташкил этишдан иборат.  

Мусобақага эртага старт берилади ва ёш “темирйўлчилар” икки таркиби ўйинни “Локомотив” (Перово) клубига қарши майдонга тушадилар.

Хабарингиз бор, “Локомотив” кучли, бой тарихга эга клублар “Сепахон” (Эрон), “Флитвуд Таун”, “Лиепая” (Латвия) клублари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаган ва ушбу клублар истиқболли режалар амалга оширилмоқда. Ушбу мусобақа давомида клубимиз вакиллари ва рус клублари рахбариятлари билан расмий ўзаро учрашувлар белгиланган. Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сураётган Москванинг “Локомотив” клуби рахбарияти билан 5 ноябрь куни расмий учрашув ўтказилади. Бу учрашувдан кўзланган мақсад келажакда спорт инфратузилмалари, маркетинг, мусобақалар ташкил этиш, мухлислар билан ишлаш, ўзаро мураббийлар, футболчилар алмашиш, икки Россия ва Ўзбекистон худудида ўқув йиғинларини ташкил этиш, медецина ва соғлом турмуш тарзини тарғибот масалари бўйича ҳамкорлик қилишдан иборат.

Ўйлаймизки, бундай мусобақалар ва учрашувлар ёш футболчиларимиз ва ўзбек футболини янада ривожлантириш учун хизмат қилади.

Жамоамизга ушбу мусобақада омад тилаймиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика