UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  13 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

"Локомотив" янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф этади Янгиликлар

"Локомотив" янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф этади

Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари диққатига!

Тошкентнинг "Локомотив" клуби 17 февраль, соат 11:00да ТТЗ мавзесида жойлашган "Локомотив" стадиони матбуот-анжуманлари залида Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари учун янги мавсум олдидан матбуот анжумани ҳамда янги футболчиларни расман таништириш маросимини ўтказади.

Матбуот анжуманида аввалги мавсум якунлари, янги мавсумга тайёргарлик жараёни, жамоага қўшиб олинган янги футболчилар ва жамоанинг ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида сўз юритилади.

Анжуманда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов, бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бошлиғи Қобил Юнусовлар журналистлар саволларига жавоб беради.

Тадбир ниҳоясига етгач, жамоанинг янги футболчилари билан ОАВ вакиллари учун интервьюлар олишга имконият яратиб берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика