UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

«Локомотив» хабарлари: «МСТ» олий лигада нечта гол урди? Янгиликлар

«Локомотив» хабарлари: «МСТ» олий лигада нечта гол урди?

Олий лигада ушбу мавсум ҳам якунига етди. Ўз тарихида биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган «Локомотив» энг кўп гол урган ҳамда ўз уйида умуман ютқазмаган жамоа бўлди.

«Темирйўлчилар» бу йилги чемпионатда 77та гол уришнинг уддасидан чиқишди. «Локомотив» гол уриш борасида энг яқин таъқибчиси «Насаф»ни 17 голга ортда қолдирди. Қаршиликлар ҳисобида 60та гол бўлди.

«Локомотив»нинг 77 голидан 47таси жамоада тўп тепаётган ажойиб учлик «МСТ»га тегишли. Аввало «МСТ» нима дегани? «М» — Марат (Бикмаев), «С» — Сардор (Мирзаев) ва «Т» — Темурхўжа (Абдухолиқов). Қисқа қилиб айтганда, «МСТ». («Барса»да «МСН» (Месси — Суарес — Неймар) бўлса, бизда «МСТ» (Марат — Сардор — Темурхўжа).

Демак, айтиб ўтганимиздек, 77 голдан 47таси «МСТ»га тегишли экан. Биласиз, бу йилги олий лигада Темурхўжа Абдухолиқов 22та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. Сардор Мирзаев 13, Марат Бикмаев эса 12 бор рақиблар дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.

Темурхўжа ўз рақамига мос равишда биринчи даврада 11та, иккинчи даврада ҳам шунча гол урди. Сардор Мирзаев биринчи даврада 6та, иккинчи даврада эса 7та гол уришнинг уддасидан чиқди. Марат Бикмаевга келсак, терма жамоамиз аъзоси биринчи даврада 5 бор, иккинчи даврада эса 7 бор тўп киритишга эришди.

Чемпионат тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов бир ўйинда хет-трик қайд этиб («Машъал» билан баҳс), тўрт марта дублга эришди: «Андижон», «Насаф», «Навбаҳор», «Сўғдиёна»га қарши ўйинларда. Сардор Мирзаев икки бор дублга эришди: «Навбаҳор» ва «Олмалиқ» билан ўйинда. Марат Бикмаев эса учта беллашувда дубл муаллифи бўлди: «Нефтчи» ва «Олмалиқ» билан кечган иккала учрашувда.

Қуйида «Локомотив»нинг Олий лига-2016да гол урган барча футболчилари рўйхатини келтириб ўтамиз.

Темурхўжа Абдухолиқов — 22 гол
Сардор Мирзаев — 13
Марат Бикмаев — 12
Санжар Шоаҳмедов — 7
Сервер Жепаров — 7
Тимур Кападзе — 4
Кахи Махарадзе — 3
Олег Зотеев — 3
Ислом Тўхтахўжаев — 2
Икром Алибоев — 1
Артур Геворкян — 1
Садриддин Абдуллаев -1
Изоҳ: 11-тур «Локомотив» — «Бухоро» баҳсида рақиб дарвозабони Муҳиддин Худоёров ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика