UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

"Локомотив" - трамплин! Янгиликлар

"Локомотив" - трамплин!

"Локомотив" футбол клуби бу йил Суперлигада иккинчи ўрин билан чекланган бўлса-да, ҳозирча иккита трансферни амалга оширди.

Аввалига Темурхўжа Абдухолиқов мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан сўнг жамоани тарк этиб, БААнинг "Хорфаккан" клубига қўшилди. Чемпионат тугаши арафасида бош мураббий Самвел Бабаян Хитой биринчи лигаси вакили "Чанчунь Ятай" билан шартнома имзолади. 

Қизиғи шундаки, клублар одатда футболчиларни четга трансфер қилиш билан машғул бўлади. Лекин эслаб қарасак, биздан охирги пайтда ҳеч қайси мураббий хорижга кетмаган экан. "Локомотив" бу борада ҳам биринчи бўлди деб бемалол айтса бўлади. 

Тўғри, баъзи клубларда ишлаб кейинчалик яна ўз Ватани ёки бошқа ерга ишлаш учун кетган хорижлик мураббийлар бўлиши мумкин, масалан Виктор Кумиков. Аммо Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган мураббийнинг четга йўл олиши анчадан бери умуман кузатилмаётганди. "Локо" эса бу борада дастлабки қадамни ташлади. 

"Локомотив" футбол клуби жамоа учун хизмат қилган мураббий ёки футболчи, ё бошқа соҳа вакили тақдири учун доим қайғуриб келади. Бундан ташқари "Локомотив" жамоада яхши ўйин кўрсатган ҳеч бир футболчига эшикни қаттиқ ёпмайди. 

Эсингизда бўлса, 2017 йил бошида 2016 йилги мавсум ажойиб ўтганидан кейин - "Локо" ҳам чемпионатда зафар қучиб, ҳам Кубокни қўлга киритиб "Олтин дубль" қайд этганди - ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов билан ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига трансфер қилинганди. 

Абдухолиқов Қатар чемпионатида ўзини кўрсата олгани, лекин Шоаҳмедовнинг янги клубга тўлиқ мослашиб кетмагани бу бошқа масала. Муҳими, бу футболчилар "Локо"да ўйнаб четга йўл олишди. "Локомотив" футболчи ва мураббийлар билан шартнома тузаётганда шундай банд алоҳида келтирилган бўлади: яъни имзо чекувчига четдан таклиф тушса гарчи шартномаси бўлса-да клуб қўйиб юборишга қаршилик қилмайди. 

Сардор Рашидовнинг ҳам йил бошида Португалияга боришида "Локомотив"да тўп тепгани сабаб бўлди. Моҳир ярим ҳимоячи "Локо"даги, қолаверса Осиё Кубогида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйини туфайли европаликлар эътиборини тортди. Натижада Рашидов Португалиянинг "Насьонал" клуби билан шартнома тузди. 

Бундан ташқари дарвозабон Игнатий Нестеров ҳам "Локомотив"даги ишончли ўйини сабаб Саудия Арабистони клубига йўл олди. Биласиз, дарвозабонларнинг четга чиқиши камдан кам ҳолларда рўй беради. Лекин биздан кучли бўлган Саудия Арабистонидан таклиф бўлиши чиндан ҳам эътиборга молик воқеа эди. Шу тариқа Нестеров "Оҳод" билан шартнома тузди ва янги жамоаси сафида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 

"Локомотив"га оид энг ёрқин трансфер ўтган йил кузатилди. Клуб ўз тарбияланувчиси Икром Алибоевни Жанубий Кореянинг "Сеул" клубига трансфер қилди. Айтиш мумкинки, Алибоев "Сеул"га эркин агент бўлиб эмас, балки трансфер орқали йўл олди. 

Бундан кўриниб турибдики, "Локомотив" четга кетишни хоҳловчи футболчи ҳамда мураббийлар учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб беряпти. Клуб ҳам совринлар учун курашяпти, ҳам хорижга кетишни хоҳловчилар учун эшик очяпти.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика