“Локомотив” стадиони ҳудудида намоз ўқиш учун жой тайёрланди
10 май 2018 14:41
Янгиликлар
“Локомотив” стадиони ҳудудида намоз ўқиш учун жой тайёрланди
“Бошқа давлатларда Ислом динини ўзига ниқоб қилиб, бошқа йўлларга юраётган болалар, шу терроризм, диний ақидапарастлик каби нарсалар бизга ёт бўлиши керак”, деб айтган мухтарам президентимиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридаги нутқида бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни Ўзбекистон энг муҳим вазифаси деб ҳисоблашини ҳам айтган эди.
Бир неча кундан сўнг Ислом динининг муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Шу муносабат билан “Локомотив” стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари 4 сектор олдидан алоҳида ажратилган жойда намоз ибодатларини бажаришлари ва намоз таҳоратини олиш хоналари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Бухоро” учрашувига кириш текин. Чипталар “Локомотив” стадиони кассаларида тарқатилади. Ўйин 11 май куни соат 20:30да бошланади. Барча футбол ишқибозларини оилавий ташрифини кутиб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар