UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

"Локомотив": "Саратондан соябон бўл" хайрия акцияси. 12 ёшли қизчага ёрдам берайлик Янгиликлар

"Локомотив": "Саратондан соябон бўл" хайрия акцияси. 12 ёшли қизчага ёрдам берайлик

ЎзПФЛ ташаббуси билан бошланган "Саратондан соябон бўл" хайрия акциясида "Локомотив" профессионал футбол клуби ҳам фаол иштирок этиш нияти борлигини маълум қилади.

Шу йилнинг 22 январь куни 12 ёшга тўлган Рўзибоева Шаҳзоданинг орзулари улкан. Унинг ҳам ўзи тенги қизлар билан чопқиллаб ўйнагиси, биргаликда мактабга боргиси ва дарс қилгиси келади. Аммо 2017 йилнинг апрель ойидан бери бу қизча саратон касаллиги билан курашиб келмоқда.

Шаҳзоданинг Республика махсус онкология ва радиология тиббий марказида даволаниш амалиётини ўтаб, мунтазам шифокорлар кўригида бўлишга тўғри келяпти. Лекин унинг янада яхши даволаниши учун Москвага йўл олиб, Н.Н.Блохин номидаги миллий онкология марказида даволаниш муолажасини давом эттириши лозим бўлади.

"Локомотив" ПФК саратон хасталиги билан курашаётган 12 ёшли Рўзибоева Шаҳзодани қўллаб-қувватлайди ва унинг тез орада соғайиб кетиши учун қўлдан келганча ёрдам кўрсатади. Шу билан бирга муборак Рамазон ойида "Локомотив"га бефарқ бўлмаган саховатли кишиларни ҳам Шаҳзодага ёрдам қўлини чўзишларини сўраймиз.

Шундай улуғ ойда эҳсон қилмоқчи бўлган футбол ишқибозлари учун қуйида Рўзибоева Шаҳзоданинг дадаси Маматкаримов Фарҳод Рўзибоевич номига очилган пластик карта рақамини келтириб ўтамиз.

Ким қанча ният қилса, кўнглидан келиб чиққан ҳолда дилига тугиб қўйган эҳсонини қуйидаги пластик карта рақамига ўтказиши мумкин.

Карта рақами: 8600 0423 5775 2319 (Маматкаримов Фарҳод Рўзибоевич)

Яхшилар, 12 ёшли қизчанинг тезроқ соғайиб кетиши учун озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшайлик.

P.S. 17 май куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувига ташриф буюрадиган саховатпеша мухлислар учун стадионга кираверишда эҳсон қутиси ўрнатилади.

Бунда 12 ёшли қизчага ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган инсонлар ўз имкониятлари даражасида хайрия қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви жума куни бўлиб ўтади ва соат 18:45да бошланади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика