

Биргина Неманья Яничични ҳисобга олмаганда қолган барча футболчилар жамоа бўлиб шуғулланишди.
Сербиялик ҳимоячи ўзини бироз безовта ҳис қилгани боис якка тартибда машғулот ўтказди. Эртага бўлиб ўтадиган “Сепахон” – “Локомотив” баҳси маҳаллий вақт билан 16:00да (Тошкент вақти билан 17:30) старт олади. Жамоамиз ўйинга тайёр, насиб бўлса уч очкони қўлга киритган ҳолда Тошкентга қайтамиз.















