UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  11 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

"Локомотив": Ўтган ҳафта якунлари (11-17 май) Янгиликлар

"Локомотив": Ўтган ҳафта якунлари (11-17 май)

Ўтган бир ҳафта (11-17 май) давомида "Локомотив" футбол клубига оид рўй берган янгиликларни келтириб ўтамиз.

ОЛИЙ ЛИГА

Асосий таркиб жамоамиз олий лиганинг 9-тур учрашувини ўтказди. Сафарда "Олмалиқ" билан кечган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Агар ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Лутфулла Тўраев гол урмаганида мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди.

Учрашув сариқ карточкаларга бой тарзда кечди. Бош ҳакам Виктор Серазетдинов жами 11та сариқ карточка кўрсатди. Шундан 7таси майдон эгаларига, тўрттаси "Локо" футболчиларига. "Олмалиқ" дарвозасига киритилган тўпларга Санжар Шоаҳмедов ва Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди.

Айни пайтда "Локомотив" 18 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоамиз кейинги турни ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

ЁШЛАР ЛИГАСИ

Ўринбосарлар таркибимиз 13 май куни "Олмалиқ" ёшларига қарши баҳс олиб боришди. Бу ўйинда ёш "темирйўлчилар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Айтиш мумкинки, ўринбосарларимиз ўзларидан кутилган футболни намойиш қила олишмади. "Олмалиқ" эса ўз имкониятларидан фойдаланиб йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. "Локомотив" ўринбосарлари турнир жадвалида 11 очко билан 10-ўринда боряпти.

ИККИНЧИ ЛИГА (1997)

Иккинчи лигада иштирок этаётган "Локомотив-1997" 11 ва 14 май кунлари иккита учрашувда майдонга тушди. Марсел Идиатулин шогирдлари аввалига "Чилонзор" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлишса, кейинги турда "Беруний"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эслатиб ўтамиз, "Локо-98" "В" гуруҳида иштирок этмоқда.

ИККИНЧИ ЛИГА (1998)

Иккинчи лиганинг "D" гуруҳи ўйинларида қатнашаётган "Локомотив-1998" эса 12 май куни сафарда "Олимпик"ка қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Юрий Винтовкин жамоаси 15 май куни СДЮШОРга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа кейинги тур учрашувини эртага "Ливерпул"га қарши ўтказади.

БОЛАЛАР ЧЕМПИОНАТИ

"Локомотив" футбол мактабининг 1999, 2000, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда туғилган футболчилари кеча, 17 май куни Тошкент шаҳар болалар чемпионатида 6-тур баҳсларини ўтказиши лозим эди. Бу турда тарбияланувчиларимиз БЎСМ-37га қарши тўп тепишлари керак эди. Бироқ майдон ҳолати қониқарли бўлмагани учун ўйинлар бошқа кунга қолдирилди.

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ

Воҳид Холбоев бошқараётган "Локомотив-W" 16 май куни Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳсини ўтказди. "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтган учрашувда қизларимиз "Севинч"ни қабул қилишди ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Энди "Локомотив-W" ўзининг навбатдаги учрашувини эртага, 19 май куни яна ўз майдонида ўтказади. Бу сафар Муборакнинг "Машъал-W" жамоасига қарши майдонга тушамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика