UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:1 (матнли трансляция)  14 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

"Локомотив" ўринбосарлари биринчи давранинг қолган бешта ўйинида ғалаба қозонишга ваъда беришди Янгиликлар

"Локомотив" ўринбосарлари биринчи давранинг қолган бешта ўйинида ғалаба қозонишга ваъда беришди

Ёшлар лигасида қатнашаётган "Локомотив" ўринбосарларининг бу йилги иштирокини зўр деб бўлмайди.
Ёшларимиз ортда қолган 10та тур натижаларига кўра, 11 очко билан 12-ўринда боришяпти. Жамоа учта учрашувда ғалаба қозонган бўлса, икки бор дуранг ўйнади ва беш марта мағлубиятга учради.

Айниқса, ўринбосарларимизнинг ўз майдонида энди бу йил олий лигага чиққан "Қўқон-1912"га мағлуб бўлиши кўпчиликка алам қилди. Негаки ёшларимиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб кейинчалик иккита тўп ўтказиб юборишди. Натижада орадан кўп ўтмай, "Локомотив" ПФК раҳбарияти ўринбосарлар жамоаси билан учрашиб, ўзига хос йиғилиш ўтказди.

Йиғилишни "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусов олиб боришди. Йиғилишда шунингдек, ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи Руслан Аҳмедхонов, катта мураббий Константин Кузнецов, мураббий Вадим Валицкий ҳамда "Локомотив" болалар-ўсмирлар футбол мактаб директори Эркин Саидов иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўз олиб, ўринбосарларимиз кўрсатаётган натижалар клуб раҳбариятини умуман қониқтирмаётганини айтиб ўтди. "Жамоамиз ўринбосарлари олдига қўйилган мақсад битта: яхши ўйин кўрсатган ҳолда асосий таркиб бош мураббийи эътиборини қозониш ҳамда асосий таркибга ўтиш. Бунинг учун футболчида характер шаклланиши лозим. Бизнинг ёшлар жамоамизда эса мана шундай характер кўзга ташланмаяпти", - дея таъкидлади. Т.Акрамов.
Йиғилиш давомида ўринбосарлар таркибида тўп тепаётган бир нечта футболчига клуб раҳбарияти томонидан жиддий эътирозлар бўлди. Хусусан жамоа сардори ва ҳужумчиси Темур Усмоновнинг гол ура олмаётгани (ваҳоланки, у ёшлар терма жамоамизга номзод ҳисобланади), ярим ҳимоячи Хумоюн Абдуалимовнинг мураббийларга гап қайтараётгани, Орифхўжа Абдухолиқовнинг эса доим нимадандир айб топиши (у гол уриши учун вақт етмаётган экан) кескин танқид остига олинди.

Тўлабек Акрамов футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида тўхталиб, бу борада ҳам жиддий ишлаш кераклигини айтди. "Ёшлар жамоамизда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати кўнгилдагидек эмас. Футболчилар тез чарчаб қолишяпти. Демак, футбол мактабимиз мураббийлари бунга етарлича эътибор беришмаяпти. Футболчи жамоавий машғулотдан ташқари индивидуал тарзда ҳам ишлаши, ўз танасини доим чиниқтириб бориши лозим. Қайсидир футболчи бундан кейин машғулотга кеч қолса ёки узрсиз сабабга кўра келмаса, клуб томонидан жаримага тортилади. Ёшларимизда аввало жамоавий характерни шакллантириш лозим, шундагина улардан ижобий натижани кутсак бўлади" - дейди Т.Акрамов.

Йиғилишда "Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусов ҳам сўзга чиқиб, ўринбосарларимиз намойиш этаётган ўйин борасида ўз фикрларини баён этишди. Асосий эътироз барибир футболчиларнинг ўзига бориб тақалди. Маълумки, биринчи давра тугашига яна бешта тур қолди. "Локомотив" ўринбосарлари қолган ўйинларни сафарда "Бухоро", "Шўртан" ва "Машъал", уйда эса "Қизилқум" ҳамда "Навбаҳор"га ўтказишади. Футболчиларимиз мана шу ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонишга ваъда беришди. Берилган ваъдани бажариш масъулияти эса ўринбосарлар жамоаси мураббийлар штабига юклатилди.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика