“Локомотив” оқ, “Ал Аҳли” эса қора-қизил рангли футболкаларда тўп тепади

Narzulla Saydullayev
26 фев 2017, 18:39
Эртага, 27 февраль куни “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал Аҳли” клубига қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган мазкур баҳс ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00да бошланади.

Бугун ўйиндан олдинги расмий тадбирлар ўтказилди. Дастлаб ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бунда бир қатор ташкилий масалаларга ойдинлик киритиб олинди.

Эртанги учрашувда “Локомотив” оқ рангли футболкаларда, “Ал Аҳли” эса қора-қизил рангдаги либосларда тўп тепади. Учрашувни хитойлик ҳакамлар бошқариб боришади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›