UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

“Локомотив” ОЧЛ ўйинлари учун аккредитация жараёнини бошлади Янгиликлар

“Локомотив” ОЧЛ ўйинлари учун аккредитация жараёнини бошлади

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошланганини эълон қилади.

“Локомотив” иштирокидаги баҳсларни стадиондан туриб ёритишни истаган ОАВ ходимлари 2017 йилнинг 3-13 февраль саналари оралиғида аккредитация учун зарур бўлган ҳужжатларни клуб матбуот хизмати электрон почтаси (info@lokomotiv.uz)га жўнатишлари керак бўлади. 

ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтишлари учун таҳририятнинг расмий бланкида бош мухаррир томонидан имзо чекилган ва мухр билан тасдиқланган расмий хат юборишлари лозим бўлади. Расмий хатда ОАВнинг тўлиқ номи ва йўналиши, гувоҳнома рақами ҳамда алоқа учун таҳририят телефон ва факс рақами кўрсатилиши талаб этилади. Шунингдек, хатга илова тарзида 3х4 ўлчамдаги фотосурат ва аккредитациядан ўтаётган журналист паспортидан нусха (электрон шаклда) жўнатилиши лозим бўлади.  

Эслатма: “Локомотив” жамоаси иштирокидаги учрашувларга фақат ушбу клубда аккредитациядан ўтган ОАВ ҳодимлари кириш имконига эга бўлишади. 

Қўшимча маълумот учун телефон: 

+99871 286 24 12

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика