UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  31 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  54 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  261 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий Янгиликлар

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий

"Локо"нинг БАА пойхати Абу Дабига келганига уч кун бўлди.

Кеча икки маҳал майдонда шуғулланган "темирйўлчилар"нинг бугунги иш тартиби бироз бошқача кечди. 

Футболчилар дастлаб тушгача назарий машғулотда иштирок этишди. Бунда жамоа бош мураббийи футболчиларнинг машғулотдаги ҳаракатларини видеоёзув орқали кўрсатиб берди. Хатолар айтилди ва уларни тўғрилаш йўллари кўрсатилди. Шуни айтиш лозим, ҳимояланувчилар ва ҳужум қилувчилар учун иккита алоҳида назарий дарс ташкил этилди.


Кечки пайт жамоа аъзолари дастлаб тренажёр залида шуғулланиб, сўнгра майдонга чиқишди. Майдондаги машқлар тўп билан ишлаш ва тактик тўғри ўйнашга қаратилди. "Локо" эртага икки маҳал майдонда шуғулланади. Мураббийларнинг айтишича, эртанги машғулот бирмунча қийин бўлади.


Абу Дабида йиғин ўтказаётган "Локомотив" таркибида уч нафар дарвозабон шуғулланяпти. Булар - Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов ва Рустам Нартажиев. 

Айтиш мумкинки, тажрибали дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук қўл остида ҳар учала дарвозабон ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар давомида маҳоратли Нестеров ўз тажрибасини ёшлар билан бўлишмоқда.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика