UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  0 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  18 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди Янгиликлар

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди

"Андижон" клубининг Анталияда давом этаётган йиғинига янги футболчилар қўшилишда давом этяпти.

Бугун "Андижон" сафига янги ўйинчилар келадиган кун. 

Улардан бири бир неча дақиқа олдин жамоа истиқомат қилаётган "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига етиб келди. Бу – истеъдодли ҳимоячи Дилшод Комилов бўлиб, ишқибозлар ушбу ўйинчини “Локомотив” клубидаги ўйинлари орқали яхши биладилар. 

24 ёшли футболчи Туркия йиғинига "Локомотив" билан бирга келганди ва у билан музокаралар ижобий якунлангач, Комилов "Андижон" ихтиёрига кўчиб ўтди. 

Дилшодни "Андижон" клуби вакиллари илиқ қарши олдилар ва бироздан сўнг янги жамоасидаги илк машғулотини бошлайди.



"Андижон" сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. 

Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар ва "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги раҳбарият футболчи билан бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.

Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 

Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – "Истиқлол" сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келган. Табиийки, фаолияти давомида бир қанча совринларни қўлга киритган.



Аввалроқ андижонликлар Дилшод Комилов ва Ахтам Назаровни сафига қўшил олишини маълум қилган эдик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика