UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  2 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2

"Локомотив" футболчиларининг олий лига-2017даги кўрсаткичлари Янгиликлар

"Локомотив" футболчиларининг олий лига-2017даги кўрсаткичлари

Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми "Локомотив" жамоаси тарихидан зархал ҳарфлар билан ўрин оладиган бўлди.

Зеро "темирйўлчилар" жамоаси ушбу мавсумда ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Қайд этиш жоизки, "Локомотив" Олий Лига-2017ни жуда кўтаринки руҳда бошлади. Мавсум давомида ўз чемпионлик унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилган "Локо" якунда бу ишни муносиб тарзда уддалай олди.

"Темирйўлчилар" жамоаси 30та учрашув ўтказиб, 22та ғалаба, 4та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди. Жамоа 70 очко жамғарган ҳолда Олий Лигада 1-ўринни эгаллади. "Локомотив" футболчилари 67 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишди, шу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди. Ўз дарвозамиздан эса 20та гол ўтказиб юбордик.

Таъкидлаш жоизки, "Локомотив" дарвозабонлари Олий Лига-2017да 4 марта дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлишди.

"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев 26та гол билан чемпионат тўпурарлигини ҳам қўлга киритди.

Жамоа сафида энг кўп майдонга тушган футболчи Сардор Мирзаев бўлди, Тажрибали ярим ҳимоячи Олий Лига-2017нинг барча турида майдонга тушди. Кахи Махарадзе эса фақатгина битта ўйинда майдонга тушмади холос. Грузин ҳимоячиси 29та ўйинда бевосита иштирок этди. Жалолиддин Машарипов эса Олий Лигада 27та учрашув ўтказди.

"Локомотив" футболчиларига мавсум давомида ҳакамлар жами 46 марта сариқ карточка кўрсатишди. Қувонарли жиҳати шундаки, ҳеч бир футболчимиз майдондан четлатилгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика