UZ

"Локомотив" эртага таништирув маросимини ўтказади Янгиликлар

"Локомотив" эртага таништирув маросимини ўтказади

Ҳар йил янги мавсум олдидан "Локомотив" иштирокида таништирув маросими ташкил этиш одат тусига кириб улгурган.

"Локомотив" ПФК эртага, 4 март куни янги бош мураббий Микаэль Секейра ҳамда жамоа таркибига қўшилган янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказишини маълум қилади.

Тадбир давомида футболчиларга бу йилги мавсум футболкалари тақдим этилади ҳамда бош мураббий Микаэль Секейра ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради.

Таништирув маросими "Локомотив" стадиони матбуот анжуманлари залида бўлиб ўтади ва соат 15:00да бошланади.

Барча турдаги матбуот соҳаси вакилларини ушбу тадбирга таклиф этиб қоламиз", - деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика