UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  90 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2

"Локомотив": Дубайдаги илк назорат учрашувимизда дуранг қайд этилди Янгиликлар

"Локомотив": Дубайдаги илк назорат учрашувимизда дуранг қайд этилди

"Локомотив" бугун БААдаги йиғини доирасида илк назорат учрашувини "Дубай" СК жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув тўлалигича "Локомотив" устунлиги остида ўтканини қайд этиш мумкин. Тўп назорати ва ҳужумлар сони бўйича, шунингдек, дарвоза томон йўлланган хавфли зарбалар бўйича ҳам "темирйўлчилар" рақибни ортда қолдира олди. Фақатгина яратилагн кўплаб яхши имкоиятларни голга айлантиришда омад Абрамов жамоасидан юз ўгирди.

Учрашувнинг биринчи бўлими аввалида яхши ҳужум ташкил этилиб, уни Олег Зотеев аниқ зарбаси билан якунлаган ва ҳисоьни очган эди. Бироқ кейинги ҳужумлар интихоси бцндай бўлмади.

Биринчи бўлимда майдонда энг фаол ҳаракат қилган футболчилар дея Санжар Шоаҳмедов, бразилиялик футболчи Бруно да Силва ва Олег Зотеевларни кўрсатиш мумкин. Иккинчи бўлимда ҳаракат қилган таркиб ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. Ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев, Александр Гейнрихда ҳисобдаги фарқни йириклаштириши мумкин эди. Яхши вазиятлар яратиб, дарвозага хавф солиб туришди. Аммо тўп дарвозадан ўрин олмади.

Рақиб эса ўз вазиятидан унумли фойдаланиб, учрашув асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди.

Шу ўринда иккинчи бўлимда майдонга тушган яна бир бразилиядик футболчи - Данубионинг ҳам ўйини анча мазмунли бўлганини айтиб ўтиш керак. У ҳам дарвоза томон узоқ масофалардан хавфли зарбалар йўллаб турди. Шунингдек жамоадошларини тўп билан таъминлаш бораиида ҳам яхши ҳаракат қилди.

Назорат учрашувида майдонга тушган ёшлар - Хуршид Мухторов, Икром Алибоев, Сарвар каримовлар ҳам кўнгилдегидек ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимдаги таркиб: С. Қобулжонов, С. Мустафоев, С. Рахмонов, И. Голбан, А. Калайжан, Д. Рахматуллаев, С.Мирзаев, С. Шоаҳмедов, О. Зотеев, Б. Да Силва, М. Бикмаев

Иккинчи бўлимдаги таркиб: С. Каримов, Б. Йўлдошев, С. Жураев, Х. Мухторов, К. Абрамов, И. Алибоев, С. Мирзаев, А. Гейнрих, Данубио, А. Шоғуломов, И. Нагаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика