UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  0 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  6 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  4 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  10 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1

“Локомотив” Бекободда нега ғалаба қозона олмади? Янгиликлар

“Локомотив” Бекободда нега ғалаба қозона олмади?

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган баҳсни сафарда ўказган “Локомотив” дуранг қайд этди. “Темирйўлчилар” Бекободда “Металлург” билан дуранг ўйнашди.

Ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди.

Олий лигада қаторасига саккизта учрашувда ғолиб бўлган “Локомотив” 9-ўйинга келганда зафар қуча олмади. Аммо мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Шу ўринда бир савол юзага келиши мумкин, “Локомотив” нима учун Бекободда ғалаба қозона олмади? Қуйида бу саволга атрофлича жавоб топишга уриниб кўрамиз.

Аввало шуни айтиш лозим, “Локомотив” бунгача Бекободда 12марта тўп сурган ва шундан 4тасида ғалаба билан қайтган. “Металлург” ўз майдонида уч бор ғалаба қозонган ва бешта баҳс дуранг ҳисобида якун топган. “Локомотив”нинг Бекободдаги энг йирик ғалабаси 4:0га тенг ва бу ўйин 2013 йил ўтказилган. Ўтган йил бўлиб ўтган баҳсда эса ҳисоб очилмаган.



Эсингизда бўлса, ўтган йил Тошкентдаги учрашувда ҳам дуранг қайд этилганди – 1:1. Бу йилги учрашувда “темирйўлчилар” ютқазиб қўйишлари ҳам мумкин эди, бироқ ўйин охирларида Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ўйиннинг 3:3 ҳисобида якун топишини таъминлади.

25 июнь куни ўтказилган беллашувда “Металлург” тезкор гол урди. Ўйиннинг энди 35-сонияси ўтиб бораётган бир пайтда Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очди. Кейинчалик 29-дақиқага келиб Дилмурод Каримов жарима тўпидан унумли фойдаланди. Натижада биринчи тайм 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якун топди.

Маълумки, “Металлург” ўз майдонида яхши ўйин намойиш этадиган жамоалар сирасига киради. Жамоа бекорга учинчи ўринга кўтарилиб олгани йўқ ҳар ҳолда. “Локо” билан баҳсда ҳам майдон эгалари шиддат билан ва тажовузкорона ўйин намойиш этишди. Тўғри, “класс” барибир меҳмонларда юқори бўлди. Биринчи гол айнан шиддат эвазига дарвоза тўрига киритилди. Иккинчи гол эса Дилмурод Каримовнинг маҳорати туфайли рўй берди.

Танаффусдан сўнг тўп билан муомала тўлиқ “Локо” томонида бўлди. 58-дақиқада Жепаров тушгач, ҳужумлар сони янада ортди, шу билан бирга мазмунлироқ тус ола бошлади. Жепаров майдонга тушганидан сўнг орадан тўрт дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдухолиқов тўп киритди. Аммо Сервер шу куни майдонда охиригача ўйнай олмайди. Захирадан майдонга тушганига ҳали 20 дақиқа бўлмасдан Жепаров яна олдинги жароҳатини қўзғаб олди ва ўрнини Қувондиқ Рўзиевга бўшатиб берди.



63-дақиқада эса “Локо” футболчилари бир киши кам бўлиб қолишди. Жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун Игнатий Нестеровга шу заҳоти қизил карточка кўрсатилди. Айтиш мумкинки, бу ерда ҳакамнинг қарорига ҳеч бир эътироз йўқ. Бир ўйинчи кам бўлиб қолганига қарамай, “Локо” барибир ўзини кўрсатиши керак эди. Натижада 82-дақиқада Санжар Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирди.

Лекин орадан тўрт дақиқа ўтиб, “Металлург” яна тўп киритди. Бу сафар Мурод Тошматов гол муаллифи бўлди. Ўйин охирлаб бораётганди, агар Ислом жарима тўпидан гол урмаганида “Локо” ютқазиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмасди. Лекин Тўхтахўжаев 90+2-дақиқада жарима тўпидан жуда чиролйи тўп киритишга муваффақ бўлди.

Албатта, “Локомотив” олдига ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш мақсади қўйилган. Лекин Бекободдаги ўйин ва шароитдан келиб чиққан ҳолда дуранг ҳам ёмон бўлмади. Аксинча, майдон эгалари тайёр уч очкони қўлдан бой беришди. “Металлург” бу мавсум ўз майдонида ҳали ютқазмади ва “Локо” билан ўйинда ҳам бу анъанани давом эттирди. Шундай экан, бекободликларга қойил қолса арзийди.

“Локомотив” биринчи давранинг охирги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Темирйўлчилар” 1 июль куни ТТЙМИ стадионида “Бунёдкор”ни қабул қилишади. Ўйин соат 19:00да бошланади. “Металлург” эса сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика