UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  5 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  14 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  6

«Локомотив» Анталияда. Бешинчи кун. Дастлабки ўртоқлик ўйинида ғалаба Янгиликлар

«Локомотив» Анталияда. Бешинчи кун. Дастлабки ўртоқлик ўйинида ғалаба

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» бугун дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Туркманистон клуби «Олтин Аср» билан кечган назорат беллашувида «темирйўлчилар» 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган гол тошкентликларга ғалаба келтирди. Бу вазиятда тўпни унга Махарадзе етказиб берди.

Мазкур баҳсда мураббийлар икки хил таркибни синаб кўришди. Биринчи таймда бир таркиб ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимда бошқа футболчилар тўп тепишди. Фақат Кахи Махарадзе майдонда энг кўп ўйнаган футболчи бўлди.

Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Андрей Микляев интервью берар экан, барча футболчиларнинг ҳаракатидан қониққанини айтиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви. 3 февраль

ЛОКОМОТИВ — ОЛТИН АСР 1:0
Гол:
Ж.Машарипов, 7.

Биринчи таймдаги таркиб: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне, Шерзод Файзиев, Салим Мустафоев, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Тимур Усмонов.

Иккинчи таймдаги таркиб: Маъмур Икромов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Диёр Туропов, Саламат Қутибоев, Тимур Кападзе, Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе (Муҳаммад Коне), Сардор Мирзаев (Азизбек Омонов), Ньоре Кризо.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика