UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  29 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  8

"Локомотив" Аҳвазда, ўйиндан олдинги митинг ва матбуот анжумани ҳақида Янгиликлар

"Локомотив" Аҳвазда, ўйиндан олдинги митинг ва матбуот анжумани ҳақида

Хабар бериб ўтганимиздек, "Локомотив" футбол клуби чартер рейс орқали бугун кундузи Тошкентдан Эроннинг Аҳваз шаҳри томон парвоз қилди.
Эртага "темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда "Фуладга қарши майдонга тушишади.

Аҳвазга парвоз уч соатдан сал ошиқроқ вақтни олди. Ҳамма соғ-саломат манзилга етиб келди. "Локомотив" делегацияси шаҳардаги энг машҳур меҳмонхона - "Pars Hotel"да жойлашди. Бугун эртанги ўйин олдидан одатдагидек ҳар иккала жамоа менежерлари иштирокида митинг ҳамда ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳар иккала тадбир учрашув бўлиб ўтадиган "Гадир Стэдиум"да ташкил қилинди.



Митинг давомида шу нарса аниқ бўлдики, "Локомотив" эртага оқ рангли либосда тўп тепади. Майдон эгалари эса ўзларининг анъанавий қизғиш ранг футболкаларида ўйнашади. Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга 11-рақамдаги ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.



Вадим Абрамов "Гарчи иккала жамоа турнир билан хайрлашган бўлса-да, учрашув қизиқ кечишини" айтиб ўтган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов "Тошкентда дуранг ўйнаб қўйганимиз учун бу сафар ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз"ни билдирди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика