«Локомотив» 9 йиллик танаффусдан сўнг ўз майдонида «Насаф»ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013, 11:31
Олий лиганинг 18-турида Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа майдон эгалари бу рақибни 9 йиллик танаффусдан сўнг яна мағлуб этишди. 2004 йилги мавсумда Тошкентдаги баҳсда «темирйўлчилар» уч очкога эга бўлишганди. Шундан кейин 7та ўйинда «Локомотив» ғалаба қозона олмаган, бунинг устига сўнгги олти учрашувда «Насаф» дарвозасига гол ура олмаганди.
 
Бу жамоалар ўртасидаги Тошкентда ўтган барча ўйинлар:
13.09.2013 «Локомотив» - «Насаф» 2:0
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
07.03.2008 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
31.03.2007 «Локомотив» - «Насаф» 0:2
17.09.2006 «Локомотив» - «Насаф» 0:2
02.07.2005 «Локомотив» - «Насаф» 1:2
09.03.2004 «Локомотив» - «Насаф» 2:0

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia