UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  64 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  13 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

“Ливерпул”нинг “суиқасд” ўйини: жамоа ҳукмронлиги тугаяпти Янгиликлар

“Ливерпул”нинг “суиқасд” ўйини: жамоа ҳукмронлиги тугаяпти

Чоршанба оқшомида “Ливерпуль” “Наполи” томонидан 4:1 ҳисобида "парчалаб ташланди".

 "Daily Mail" колумнисти, шарҳловчи ва собиқ футболчи Жейми Каррагер “Ливерпул”ни аяб ўтирмай танқид қилди ва бу мағлубият ҳали бошланиши эканидан хавотирда.

“Ливерпуль” шу вақтга қадар лиганинг 6 ўйинидан 2 тасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Жейми Каррагер “Ливерпул”нинг Чемпионлар Лигаси доирасида гуруҳ босқичи 1-турида “Наполи”га йирик 1:4 ҳисобида таслим бўлган жамоа борасида шикоят қилди. У жамоа ҳимоясида ҳаракатланган футболчиларни “ўз жонига қасд қилиш” футболида ўйнаганликда айблади, шунингдек, у клубнинг ёзги трансферлар ойнасидаги фаолиятини танқид қилди.

Юрген Клопп шогирдлари чемпионатдаги дастлабки ўйиннинг биринчи таймида рақиб томонидан "парчалаб ташланди" ва иккинчи бўлимда Луис Диас тасалли берувчи голни киритмагунига қадар 4:0 ҳисобида ортда бораётган эди. 

Олти ўйинда бор-йўғи 2 ғалаба билан Премьер-лигада қийин стартни бошдан кечирган мерсисайдликлар чоршанба кунги "калтакланиш"дан кейин Каррагер бу каттароқ бир нарсанинг акс садоси эканидан хавотирда эканини билдирди.

Юрген Клопп шогирдлари Неаполда осонликча мағлуб бўлишди ва Европа стартида даҳшатли туш кўришди.

Каррагер CBS телеканалида: “Бугунги муаммо бу ўйинда эмас. Бу ўйинни унутинг”, – деди.

“Мен учун энг ташвишланарлиси – бу бутун мавсум давомида содир бўладиган нарсами? Бу босқичнинг охирими?”.

“Ливерпуль” ёзда трансфер ғояларини жуда нотўғри қабул қилди. Сабаби ушбу жамоа шу пайтга қадар ҳаракатда эди ва сўнгги 5-6 йилда ниҳоятда тезлашиб кетганди”.

“Сўнгги беш-олти йил ичида содир бўлган воқеалар, улар шу қадар шиддатли ўйин кўрсатгани учун энди жисмоний жиҳатдан пасайишга учрадими? Бу жамоа қувватини қайта тиклай оладими?”.

“Ливерпуль” ёзда Дарвин Нуньесни сотиб олиш учун бир дунё пул совурди ва ҳужум чизиғига Фабиу Карвальюни ҳам олиб келди.

Аммо улар жамоадаги Жордан Ҳендерсон, Тиаго Алькантара, Алекс-Окслейд Чемберлен ва Наби Кейтанинг жароҳати туфайли шошилинч равишда шартнома имзоланган ярим ҳимоячи Артур Мелони олиб келиш учун ойнанинг охиригача кутишди. 

Клопп аввалига жамоага ҳеч қандай ярим ҳимоячи керак эмаслигини айтганди, бироқ август ойи охирида хато қилганини тан олди. 

Шунга қарамай, Клоппнинг уч нафар ярим ҳимоячиси – Фабинью, Харви Эллиотт ва қариб қолган Жеймс Милнер “Наполи”га қарши кураш олиб борди, Виржил ван Дейк ва Жо Гомес ҳимояда ожиз бўлиб қолди.

Каррагер “Ливерпуль” ҳимояси ҳақида: “Бу – уятли! Ҳа, ҳақиқатдан шундай!”.

“Мен аввал ҳам айтганман, бу ёш болаларга хос ўйин. Бу ҳозир “Ливерпул”нинг энг катта муаммоси. Уларнинг муваффақиятлари тўпдаги шиддатлиликка асосланган эди, яъни рақиб гол уриш учун умуман тўп назоратини ола билмасди”.

“Хўп, сизнинг жамоангиз доимо тиришқоқ. Ҳар доим компакт. Баъзида хавф бор. Лекин сиз тўпдан қувват оласиз, ҳозир ўша қувват сизда йўқ, шунинг учун орқа чизиқдаги тўртлик 3 ё 4 метр ортга қайтишингиз керак”.

“Бу ҳақидаги гапларимиз шу. Бироқ агар улар шундай ўйнашда давом этишса, ушбу мавсумда Премьер-лигада катта қийинчиликка дуч келишади ва Чемпионлар Лигаси кейинги босқичига чиқиш сўроқ остида қолиб кетади, чунки бу футбол ўз жонига қасд қилишидан бошқа нарса эмас”.

Каррагер ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ҳам алоҳида кўрсатиб, у “Наполи”нинг учинчи голи урилган пайтда доғда қолдирилганди ва тўртинчи голда тўғри позиция танлай олмади. Иқтидорли ўйинчи бўлишига қарамай, англиялик ҳимоячи ўтган бир неча ой давомида яхши ўйин кўрсата олмади. Айниқса, ўтган май ойида Чемпионлар Лигаси финалида Винисиус Жуниорга қарши ухлаб қолгани унинг ҳаракатларидаги энг эсда қоларли пасайиш бўлди. Унинг ўтган мавсумдаги ҳолати янги мавсумгача бартараф бўлиш ўрнига янада кучайган кўринади. 

“Трент билан боғлиқ жиҳат шундайки, мен ҳар доим у оддий ҳимоячи эмаслигини айтганман. У ҳимояда энг зўри эмас. Ва ҳеч қачон бундай бўла олмайди”, – деди Каррегер.

“Аммо унинг баъзи бир кучли томонлари ва иқтидори борки, буларни одатий қанот ҳимоячиларида кўравермаймиз. У “Ливерпул”нинг плеймейкери, лекин мен ушбу ҳимоявий курашлар бошқа мураббий билан келишини ўйлашимни ҳар қачон таъкидлаганман”.

“Қачонки “Ливерпуль” Европанинг ва Англия Премьер-лигасининг энг яхши жамоаларидан бири бўлишни тўхтатганда. Бу дегани, улар кўпроқ ҳимояланади, улар мана шундай кечаларни кўпроқ ўтказа бошлайди. Уларнинг ҳимоядаги хатолари кўпроқ ажралиб тура бошлайди. Биз бу жамоани тўп билан кам кўрамиз”.

“Ўша пайтда у яримтҳимояга ўтиши керак бўлиши мумкин. Юрген Клопп жамоасида бўлсангиз, нормал ҳолат бу тўп эгалигида устунлик қилиш ва ўйинда устунликни ўз томонингизда сақлашдир”.

“Аммо уни ҳақиқий босим остида кўрсангиз, унинг ҳимоядаги камчиликлари янада яққол кўзга ташланади ва унинг ҳозирги энг катта муаммоси ҳам айнан шу. Бу ундан кейин келадиган мураббийда ҳам такрорланади деб ўйлайман, чунки бу муаммо “Ливерпул”нинг ўзида бўлиб қолмоқда”.

“Ливерпул”нинг Чемпионлар Лигасидаги кейинги икки учрашуви “Аякс” ва “Рейнжерс”га қарши бўлиб ўтади. Улар “Энфилд”га келишади. 

“Қизиллар” биринчи тур якунига кўра, тўплар фарқида “Рейнжерс”ни ортда қолдириб, 3-ўринда бормоқда.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика