"Ливерпуль" Хуан Куадрадони сотиб олмоқчи

Tolibjon Qosimov
16 апр 2014, 17:50
"Ливерпуль" "Фиорентина" футболчиси Хуан Куадрадони ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда "Daily Star".
"Қизиллар" бош мураббийи Бренден Рожерс келаси мавсумда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси турниридаги иштирокни интизорлик билан кутмоқда. Шу сабабли жамоани кучайтирмоқчи.

Жамоанинг асосий мақсадларидан бири Колумбия терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси бўлиб турибди. "Ливерпуль" футболчининг трансферига 24 миллион евро ажратмоқчи. 

Футболчига шунингдек, "ПСЖ", "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net