"Ливерпуль" хавбекига MLS ва Хитой клублари қизиқмоқда

Alisher
13 янв 2020, 13:56
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лалланага MLS ва Хитой клублари қизиқиш билдирмоқда.

31 ёшли англиялик футболчининг "қизиллар" билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади.

Шу сабаб кўплаб жамоалар, хусусан MLS ва Хитой клублари ўйинчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Хабар берилишича, "Ливерпуль" Лалланани 5-7 миллион фунтга сотишга тайёр.

Лаллана жорий мавсум АПЛ доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Telegraph