

"Монако" хавбеки Орельен Тчуаменига даъвогарлардан бири "Ливерпуль" клубидир. 21 ёшли ярим ҳимоячига шунингдек "Манчестер Юнайтед" ҳам бефарқ эмас.
Агар "Ливерпуль" ўз позициясида турса, унда кураш кучли бўлади. "Монако" Тчуамени учун 50-60 млн евро олмоқчи.
Франция терма жамоаси ўйинчиси жорий мавсум "Монако" таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



