

Мерсисайдликлар форвардни сақлаб қолишмоқчи, бунга сабаб клуб узоқ вақтга икки бош ҳужумчисидан айрилди. Муҳаммад Салаҳ ва Садио Мане Камерунда ўтадиган Африка Миллатлар Кубогига йўл олишди.
Олдинроқ Оригига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдираётгани айтилган эди, аммо "Ливерпуль" аниқ таклиф олмади.
Дивок жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


