UZ

"Ливерпуль" Оригини "Интер"га ижарага бериши мумкин Янгиликлар

"Ливерпуль" Оригини "Интер"га ижарага бериши мумкин

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги ушбу трансферлар ойнасида клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "қизиллар" футболчини "Интер"га ижарага бериб юбормоқчи.

Ориги "Ливерпуль"га "Лилль"дан 2014 йилда 12,6 миллион евро эвазига ўтган эди.

25 ёшли ўйинчи жорий мавсум мерсисайдликлар таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Бельгиялик футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика