

Юрген Клопп жамоаси 2019/20 йилги мавсум АПЛ доирасида барча рақибларини мағлуб этишга эришди. Мерсисайд клуби қайд этиш жоиз, бундай натижага клуб тарихида илк бор эришди.
“Ливерпуль” жорий мавсум АПЛда 24 та ўйиндан 23 тасида ғалаба қозонди. Фақат битта баҳсда (МЮга қарши) дуранг қайд этди. Сўнгги 15 та АПЛ ўйинида эса кетма-кет ғалабани қўлга киритди.



