"Ливерпул" Глен Жонсон билан хайрлашади
Tolibjon Qosimov
17 май 2014, 10:37
Глен Жонсон учун кейинги мавсум "Ливерпул"даги сўнггиси бўлиб қолиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда "Liverpool Echo" нашри.
29 ёшли футболчининг шартномаси 2015 йилда тугайди. Раҳбарият у билан келишувни узайтирмоқчи эмас. Аммо "қизиллар" Жонсон ўз шартномасини охиригача бажаришига розилар.