"Ливерпуль" футболчиси "Ювентус"га 2018 йил текинга ўтишга вада берди
26 авг 2017 21:31
Янгиликлар
"Ливерпуль" футболчиси "Ювентус"га 2018 йил текинга ўтишга вада берди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Эмре Жан кейинги йил "Ювентус" аъзосига айланиши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport"нинг маълумотига кўра, 23 ёшли немис "Ливерпуль" билан янги шартнома имзоламоқчи эмас. 2018 йилнинг ёзида эса эркин агент сифатида Италияга кетмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, Жан бу борада "Ювентус" вакилларига вада берган.
Олдинроқ, "кекса синьоралар" Жанни ушбу ёзда 25 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.
Фикрлар