Лионель Месси: "Неймарнинг жароҳати жуда ёмон бўлди"
17 янв 2014 19:22
Янгиликлар
Лионель Месси: "Неймарнинг жароҳати жуда ёмон бўлди"
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания кубоги доирасидаги «Хетафе»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди (2:0).
— Аста-секин яхши формага кириб бораяпман. Дастлабки ўйинда рақибни 4:0 ҳисобида мағлуб этгандик. «Хетафе»ни умидини бутунлай сўндириш учун бошидан ҳужумга ўтдик. Неймарнинг жароҳат олгани ёмон бўлди. Умид қиламанки, у тезда сафга қайтади, — дейди Месси «Барселона» расмий сайтига.
Фикрлар