“Лион” етакчиси жамоани тарк этишини маълум қилди

Aslanov Jasurbek
20 май 2017, 01:14
Франциянинг “Лион” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт ушбу мавсум якунлангач жамоасини алмаштириш ниятида.

“Ўйлайманки, ҳозир “Лион”ни тарк этишнинг айни вақти. Олдимга янги чўққиларни забт этиш вазифасини қўйганман ва ўзимни хавф остига қўйиб бўлсада, юқорироқ даражага чиқмоқчиман.  Ҳозир шундай вақтки, ҳар қандай ўзгариш менинг фойдамга хизмат қилиши мумкин”, дейди футболчи.

“Ница”га қарши беллашув Александрнинг “Лион” формасидаги сўнгги ўйини бўлади. Илгари хабар берилганидек, у Мадриднинг “Атлетико” клубига ўтиши мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›