Линекер Кейн қайси жамоага ўтишини тахмин қилди
02 июн 2021 20:25
Янгиликлар
Линекер Кейн қайси жамоага ўтишини тахмин қилди
Англия ТЖ собиқ аъзоси Гари Линекер “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн келажаги ҳақида гапирди.
“Кейнни “Барселона”да кўришни истардим, аммо улар пул билан бўғлиқ муаммолар туфайли Агуэрони танлашди. Ўйлайманки, Харрининг тақдирини “Ман Сити”, МЮ ва эҳтимол ПСЖ ҳал қилар. Парижликларни Маурисио Почеттино бошқаради ва Кейн у ерда соврин ютиши кафолатланган. Бироқ, назаримда у катта эҳтимол билан Манчестер клубларидан бирига ўтади. Фикримча, Харри “Челси”га бормаса керак. У “Тоттенхэм” мухлисларининг юзига оёқ қўйишига ишонмайман, яна ким билади”, дейди Линекер.
27 ёшли форвард 2011 йилдан бери лондонликлар шарафини ҳимоя қилади. У якунланган мавсум АПЛда тўпурар бўлди ва энг яхши ассистант номига ҳам эга чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар