"Лилль" устози: "Мағлубиятга учрасак, кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларимиз кескин тушиб кетади"

23 окт 2019, 20:35
"Лилль" устози Галтьер Чемпионлар лигаси 3-турида "Валенсия"га қарши учрашувдан олдин фикрлари билан бўлишди.

"Мағлубиятга учрасак, кейинги босқичга чиқиш биз учун қийин бўлиб кетади ва имкониятларимиз кескин тушиб кетади. "Валенсия"га қарши ўйинда яхши натижага эга бўлишимиў керак. Ўтган дам олиш кунида "Тулуза"га ютқазганимиздан кейин, шогирдларимга аниқ мақсад ва шижоатсиз узоққа бора олмаслигимизни айтдим", — дея фикр билдирди Галтьер.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com