UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  80 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди Янгиликлар

Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди

"Лейтон Ориент" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида Англия Кубогининг 4 раунд учрашуви бўлиб ўтди.

Лейтон Ориент

Штефан Ортега - 16'

Кубок ФА . 4-тур

08/02/2025, 17:15

2
:
1
Тугади

Манчестер Сити

Abdukodir Khusanov - 56', Кевин Де Брёйне - 79'

Стадион: Gaughan Group Stadium

45'
90'
16'  Штефан Ортега
54'  Диаллан Джейсими (Даррен Прэтли)
65'  Сонни Перкинс (Брэндон Купер)
77'  Брэндон Купер
85'  Jamie Donley (Даниэль Агьей)
85'  Джордан Браун (Доминик Болл)
86'  Итан Галбрейт (Зек Обиеро)
88'  Зек Обиеро
22'  Нико Гонсалес (Бернарду Силва)
43'  Джеймс МакЭти
46'  Рубен Диаш (Джон Стоунз)
46'  Витор Нуньеш (Abdukodir Khusanov)
56'  Abdukodir Khusanov
56'  Рико Льюис
72'  Nico O'Reilly (Кевин Де Брёйне)
72'  Джеймс МакЭти (Фил Фоден)
79'  Кевин Де Брёйне
79'  Джек Грилиш

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2 

"Брисбен Роуд"

Голлар: 1:0 – 16, автогол Ортега, 1:1 – 56 Ҳусанов, 1:2 – 79 де Брюйне.

Лейтон Ориент – Кили, Карри, Хэпп, Симпсон, Жеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Джайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити – Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (де Брюйне, 72), Льюис, Гюндоган, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Огоҳлантиришлар: Макати (42), Купер (77), Обиеро (88).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Мармуш қизғанчиқлик қилмаганида "Сити" учинчи голни урарди.

90+1. Иккинчи қаватдаги курашларда Ҳусанов анча фаол иштирок этмоқда.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Қарши ҳужумга қочаётган Мармуш йиқитилди. Сариқ карточка.

87. Ҳусанов рақибнинг зарбасини қайтариб қолди, иккинчи тўлқиндаги зарба эса бироз ноаниқ чиқди.

79. Устаси барибир устада! Кевин Де Брюйне ҳисобни ўз жамоаси томонга оғдира олди. Грилишнинг ажойиб узатмасидан сўнг Кевин тўпга бир амаллаб етди ва бутсасининг учи билан тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди.

72. Кевин Де Брюйне ва Фил Фоден майдонга тушишди. "Лейтон"га қийин бўлади.

64. Абдуқодир урмаса, қолганлар эплолмаяпти. Ҳужумлар кўп, аммо омад етишмаяпти.

62. Мармуш "Сити"ни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди, бироқ тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

56. Кейинги вазиятдаёқ ҳисоб тенглашди. Льюиснинг зарбасидан сўнг тўп Абдуқодирга тегиб дарвозага кириб кетди. ГОЛ ҲУСАНОВГА ЁЗИЛДИ.

56. МАРМУШ! Омар рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб дарвозани ишғол қила олмади.

52. Грилиш бошлаган ҳужумни Льюис зарба билан якунлади, аммо ноаниқ зарба билан...

46. Абдуқодир Ҳусанов Виктор Рейс ўрнига майдонга тушди


16' "Лейтон" футболчиси марказда тўпни олиб қўйди ва узоқ масофадан дарвоза томон зарба берди. Тўп устунга тегиб, қайтаётганда Ортегага тегди ва ҳисоб очилди.


Абдуқодир Ҳусанов захирада.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика