Левандовски яна бир нуфузли мукофотни қўлга киритди
29 дек 2020 21:10
Янгиликлар
Левандовски яна бир нуфузли мукофотни қўлга киритди
Халқаро спорт матбуот ассоциацияси (AIBS) “Бавария” форварди Роберт Левандовскини 2020 йилдаги энг яхши спортчи деб эълон қилди.
Сўровномада 116 мамлакатнинг 442 нафар журналисти қатнашди. Левандовски 16,3 фоиз овоз тўплаб, Формула-1 пойгачиси Льюис Хэмилтон (14,3%), теннисчи Рафаэль Надаль (9,9%) ва “Лос-Анжелес Лейкерс” баскетболчиси Леброн Жеймс (9,5%)ни ортда қолдирди.
Польшалик ҳужумчи жорий йил мюнхенликлар билан Германия чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида зафар қучиб, ЕЧЛ ва Европа Суперкубоги титулларини қўлга киритди. Аввалроқ, у ФИФА ва УЕФА томонидан “йил футболчиси” номига ҳам сазовор бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар