Левандовски ўзининг Бундеслигадаги энг тезкор голини урди

Sherzod Nurmatov
9 май 2021, 02:25
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатидаги энг тезкор голини урди, деб ёзди "OptaFranz".

Польшалик форвард Бунлеслига 32-турида "Боруссия" Мёнхенгладбахга қарши ўйинда (6:0) учинчи дақиқада гол урди. Уни Давид Алаба пас билан таъминлади.

32 ёшли Левандовски ушбу мавсумда "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 37 учрашув ўтказиб, 43 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: OptaFranz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›