Левандовски: "Ўйинимдан кўнглим тўлаётгани йўқ"

Narzulla Saydullayev
18 дек 2013, 16:28
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси етакчиси Роберт Левандовски мавсум жамоаси учун унчалик ҳам муваффақиятли ўтмаётганини таъкидлади.
"Ҳамма тушуниб турганидек, бизга ғалабали ўйинлар серияси керак. Бундай серияни навбатдаги турда "Герта" га қарши ўтадиган учрашувда бошламоқчимиз. Шундан кейин янги даврада "Бавария" ҳамда "Байер" жамоалари билан ўратмизда мавжуд бўлган очколар тафовутини камайтиришга ҳаракат қиламиз. Бундан буёғига очко йўқотишга ҳеч ҳам хаққимиз йўқ", - деди полшалик ҳужумчи.

Ҳозиргача киритган 11 та тўпидан мамнун экани тўғрисда берилган саволга футболчи "Йўқ!", дея жавоб берди.

"Киритган ўн бир голимдан унчалик ҳам кўнглим тўлаётгани йўқ. Боиси жуда кўплаб қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпман. Агар шундай вазиятларни ҳам голга айлантирганимда бунданда кўпроқ тўп киритган бўлардим… Жамоамиз билан ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Йўқса биз турнир жадвалида етакчилик қилаётган бўлардик.", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди поляк футболчиси.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›