Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди

Alisher
12 май 2021, 18:50
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Италия ҳақида гапирди.

"Мен кўплаб инсонлар билан итальян футболи ҳақида гаплашдим, менга маҳаллий чемпионат ҳақида кўп нарсаларни айтишди. Айримларини яхши биламан, сабаби улар билан Чемпионлар Лигасида тўқнаш келганман.

Тўғри, "Бавария" билан шартномам бор, ўзимни бу буюк клубда яхши ҳис қиляпман", - дейди Левандовски.

32 ёшли поляк жорий мавсум жамоа либосида 38та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›