Левандовски "Бавария" машғулотларига қайтди

Alisher
13 июл 2022, 16:17
Ҳужумчи Роберт Левандовски "Бавария" ихтиёрига қайтди.

Ижтимоий тармоқларда мюнхенликлар машғулотларида 33 ёшли форвард иштирок этган сурат ва видеолар чоп этилди.

Поляк майдан бери очиқ тарзда мавсумлар оралиғида немис клубидан кетмоқчилигини айтганди, аммо, "Бавария" раҳбарияти уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Ўйинчининг трансфери борасида "Барселона" ишламоқда. "Бавария" эса 50-55 млн евро талаб қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/iMiaSanMia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›