

"Биз Мадриддаги сўнгги ўйинимиздан бошқачароқ ҳаракат қилишимиз керак. "Атлетико" қийин рақиб бўлишини тушунамиз, аммо бу сафар биз гол урамиз" - дейди Левандовски.
"Бавария" ўтган сафар Чемпионлар лигасининг ярим финалида "Атлетико" билан тўқнаш келган. Немислар меҳмонда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, жавоб учрашувида эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо бу натижа финал учун етарли бўлмади.



