“Лестер”ни чемпион қилган Раньери “Нант”га бош мураббий бўлди
12 июн 2017 23:50
Янгиликлар
“Лестер”ни чемпион қилган Раньери “Нант”га бош мураббий бўлди
“Лестер” клубини Англия чемпионига айлантира олган Клаудио Раньери Франциянинг “Нант” жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
65 ёшли италиялик мутахассис “канарейкалар” билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг мураббийлар штабида 4 нафар мутахасис ва бир супервайзер бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньери шу йилиннг февраль ойида жамоасининг қониқарсиз иштироки сабаб “Лестер” бош мураббийлигидан озод этилганди.
Фикрлар