"Лестер" "Ливерпуль" футболчиси билан музокараларни бошлади
19 фев 2020 18:02
Янгиликлар
"Лестер" "Ливерпуль" футболчиси билан музокараларни бошлади
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин.
"Лестер" 31 ёшли ўйинчининг вакиллари билан музокараларни бошлади. Мерсисайдликлар ўйинчига бошқа клуб билан мулоқот қилишига руҳсат беришди.
Лаллананинг трансферига шахсан "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс қизиқмоқда, англиялик ўйинчи "Ливерпуль"га 2014 йилда ўтган эди.
Хабар қилинишича, футболчига бундан ташқари "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Лаллананинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жамоада 175та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришган.
Фикрлар