UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8

Леонид Сенкевич: “Мағлуб бўлдик, аммо рақибдан бир бош устун эдик“ Янгиликлар

Леонид Сенкевич: “Мағлуб бўлдик, аммо рақибдан бир бош устун эдик“

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Локомотив-БФК” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Леонид Сенкевич “Championat.asia” сайтига интервью берди.

“Бугун биз учрашувни тўлиқлигича назорат қилдик. Уч очко олиш учун лойиқ эдик. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ якунда икки марта жарима зарбасидан кейинги қилган хатоларимиз ва қизил карточка эвазига ютишимиз керак бўлган ўйинда ютқаздик. Рақибдан бир бош устун эканлигимиз кўриниб турганди. Сўнгги 5 дақиқада ўйинни бой бердик ва муҳим 3 очкони қўлдан чиқардик.

Мавсум бошида биз ёш йигитларни йиға бошладик, уларнинг деярли барчаси иккинчи лигаларда ўйнаётганди. Ўшанда футболчилар бир поғона баландга кўтарилаётганини тушунмаётганди. Кейинчалик улар раҳбарият ва мураббийлар штабининг истакларини тушуна бошлашди. Илк ўйинларни томоша қилишнинг ўзи даҳшатли эди. Ҳозир эса “Локомотив-БФК“ футболчилари чиройли ўйин кўрсатишмоқда.

Энг ёш дарвозабонлар айнан бизда бўлса керак. Уларни “Локомотив-БФК“да анча вақтдан буён ишлаётган, собиқ профессионал футболчи Антон Девяшов тайёрлаб бормоқда. Жамоадаги футболчилардан тортиб директор, докторлар, умуман олганда барча бир мақсад йўлида бирлашган. Бизда яхши коллектив йиғилган. Мана ўйин якунланди, биздан ҳеч ким бир-бирига бақирмайди, урушмайди, ўтиришади ва қай тариқа мағлуб бўлганини ўйлайди. Барчаси яхши бўлади, йигитларнинг ўйини кўз олдимизда ўсмоқда.

“А“ ва “B“ зонадагилар бир минтақада ўйнашини, барча бир томонда бирлашишини истайман. Шунда биз “Андижон“, “Сурхон“, “Истиқлол“ каби жамоалар билан ўйнардик. Йигитларда ҳам анчагина ўсиш бўларди. Про-лига жамоалари таркибида терма жамоаларда ўйнаган яхши савияли футболчилар бор. Бу эса томошабинлар сонини ҳам кўпайтирарди.

Кеча Сергей Лебедев билан учрашиб олдик, уларга раҳмат айтаман, бизга машғулотлар учун яхшигина майдон тақдим этишди. Мана шундай ишлар ҳам футболчилар янада яхшироқ ўйин кўрсатиши учун омил бўлади“, - деди Сенкевич.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика