Лэмпард: “Азар менинг жамоамга қарши ўйнашдан қўрқмоқда”
30 окт 2018 08:50
Янгиликлар
Лэмпард: “Азар менинг жамоамга қарши ўйнашдан қўрқмоқда”
“Челси” собиқ ўйинчиси, айни дамда “Дерби Каунти” устози Фрэнк Лэмпард Англия лига кубогининг 4-босқичида собиқ жамоасига қарши ўйин олдидан фикрлари билан бўлишди.
“Эден Азар? Уни ҳозирда дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб ўйлайман. Тўғри, ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин, аммо менга унинг ўйинини кузатиш ёқади. Эден ҳозир айни кучга тўлган вақт. Унинг жароҳатига келсак, у бироз дам олишни хоҳлади. Ўйлашимча, у менинг жамоамга қарши ўйнашдан қўрқмоқда!”,—дейди Лэмпард.
“Челси”—“Дерби Каунти” учрашуви 31 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар