UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

ЛегионерУз. Сервер Жепаров голли узатма берган ўйин “Истиқлол”ни Ҳазфи Кубоги финалига олиб чиқди Янгиликлар

ЛегионерУз. Сервер Жепаров голли узатма берган ўйин “Истиқлол”ни Ҳазфи Кубоги финалига олиб чиқди

Сервер Жепаров Эронга йўл олаётганида, унинг “Истиқлол” сафида йўқолиб қолиши мумкинлигини таҳмин қилганлар бўлди. Биринчидан, Сервер 35 ёшда, иккинчидан Эрон чемпионати жисмоний томондан ҳам, футболчилардаги атлетизм томонидан ҳам кучли эди.

Бироқ Теҳрон клуби анойилардан эмас. Улар Сервердаги айрим хусусиятлар, юқоридаги кемтикларни ёпиб туришига ишонди. Айни вақтда Жепаров Эронда бир текис мавсумни ўтказмоқда.

Кеча унинг жамоаси Ҳазфи Кубогининг финалига йўл олди. Жепаровнинг айтишича, мазкур кубокни қўлга киритган жамоа Чемпионлар Лигасига тўғридан-тўғри йўлланма ютиб олади. Германиялик мутахассис Винфрид Шефер Жепаровни асосий таркибда майдонга чиқарди ва унга 65 дақиқа имконият берди. Сервер жамоасининг иккинчи голига пас бергани билан ёдда қолди. 

Ярим финалнинг иккинчи ўйини турнир жадвалида 15-ўринда бораётган “Истиқлол Хузистон” ҳамда қуйи лига вакили ўртасида кечади. Бу эса Жепаров жамоадошларининг чемпионлик имкониятларини оширади. “Истиқлол” финалга қадар “Иранжаван Бушеҳр” (3:0), “Нассажи Мазандаран” (2:1), “Гол Гоҳар” (2:1) клубларини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Ҳазфи Кубоги

Ярим финал

30 январь, сешанба

“Санат Нафт” — “Истиқлол” 1:2

Голлар: Пежман Мунтазарий, 9 (0:1). Дарвеш Шожаиён, 44 (0:2). Лусиано Перейра, 62 (1:2). 

Эрон чемпионати

“Истиқлол” ўзининг навбатдаги ўйинини 4 февраль куни чемпионат доирасида “Зоб Оҳан”га қарши сафарда ўтказади. Теҳронликлар 3 очко ортда эканидан келиб чиқилса, бу принципиал тўқнашув бўлади. Тўғри, чемпионлик учун имконият анча кам. Бироқ кумуш медаллар учун кураш анча жиддий.

Жепаров ва Аҳмедов 

“Локомотив” ва “Насаф” клублари Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичларида иштирок этиши маълум. Шунингдек, Ўзбекистон миллий термасининг икки етакчиси футболчиси — Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов ҳам Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида ўйнайди.

“Истиқлол” гуруҳда Саудиянинг “Ал-Ҳилол”, Қатарнинг “Ар-Райян” ҳамда Амирликларнинг “Ал-Айн” клубларига қаршилик қилади. Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” эса Япониянинг “Кавасаки Фронтале”, Жанубий Кореянинг “Ульсан Хюндаи” ҳамда Австралиянинг “Мельбурн Виктори” клубларига қаршилик қилади.

Championat.asia статистикаси

Хитой Супер Лигасида чемпионат бошланиб улгурмади. Жепаров тўп сураётган Эронда эса аксинча, у ўзининг ҳал қилувчи паллаларига кирмоқда. Қуйида Жепаровнинг чемпионатдаги кўрсаткичлари акс этган.

 

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика