UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  0 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17

Легионерларимиз. Шомуродовдан фойдали ҳаракат. Абдихолиқов ва Умаров Қозоғистон чемпиони Янгиликлар

Легионерларимиз. Шомуродовдан фойдали ҳаракат. Абдихолиқов ва Умаров Қозоғистон чемпиони

ФИФА кунлари ўз якунига етди. Ўзбекистонлик легионерлар эса ўз клубларига қайтишди.

Энди легионер футболчиларимизнинг ўз клубларидаги ўйинларига эътибор қаратамиз.


Элдор Шомуродов — "Кальяри"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва асосий ҳужумчиси. Терма жамоамизнинг Чин юртида бўлиб ўтган йиғинида иштирок этмади ва клубда қолишни афзал кўрди. Ушбу қарор тўғри бўлиб чиққан шекилли. Кеча Элдор Италия А сериясининг 9-тур баҳсида "Салернитана"га қарши кечган баҳсида иштирок этди ва ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди. 84-дақиқада майдонга тушган Шомуродов 4 дақиқа ўтар ўтмас, аниқроғи 88-дақиқада голга муаллифлик қилди. Терма жамоамиз сардори қанотдан оширган тўпни Николас Виола мексикалик дарвозабон Гильерме Очоа дарвозасига аниқ йўллади. Элдорнинг ассисти жамоасига қимматли очкони қўлга киритишга ёрдам берди. Бироқ "Кальяри" якунда ғалабани қўлдан чиқард. Учрашувнинг 90+5-дақиқасида "Салернитана" 11 метрлик жарима зарбасини ишлаб олди ва сенегаллик форвард Буле Диа бундай совғадан унумли фойдаланди. А Сериянинг 9-туридан сўнг "Кальяри" жамоаси мусобақа жадвалида сўнги ўринда бормоқда. Клаудио Раньери шогирдлари ҳисобида бор йўғи уч очко мавжуд.

22.10.2023 "Салернитана" 2:2 "Кальяри"

Голлар: Диа 86, 90+5, Лувумбу 79, Виола 88

Кейинги учрашув: 29.10.2023 "Кальяри" - "Фрозиноне"

Абдуқодир Ҳусанов — "Ланс"

Франция чемпионатининг 9-турида Ҳусановнинг жамоаси "Ланс" меҳмонда лига дебютанти "Гавр" жамоаси қарши майдонга чиқди. Нурсиз дуранг билан якун топган учрашувда ҳамюртимиз майдонга тушмади.

21.10.2023. "Гавр" 0:0 "Ланс"

Кейинги учрашув: 25.10.2023 "Ланс" - "ПСВ"


Аббосбек Файзуллаев — ЦСКА

Россия Премьер Лигасининг 12-тур баҳсида "ўзбек дербиси"га гувоҳ бўлдик. ЦСКА сафида тўп тепаётган Аббосбек Файзуллаев икки ҳамюртимиз фаолият юритаётган Қозоннинг "Рубин" клубига қарши учрашувда иштирок этди. Голсиз дуранг қайд этилган учрашувда Файзуллаев майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва иккинчи бўлимда гол урди. Аммо голли вазиятда Аббосга пас берган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатдан бўлганлиги сабабли гол беқор қилинди. Файзуллаев учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилди.

21.10.2023. "Рубин" 0:0 ЦСКА

Кейинги учрашув: 29.10.2023 ЦСКА - "Краснодар"

Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов — "Рубин"

"Рубин" Премьер Лигасининг сўнгги турида ўз ўйида ЦСКАни қабул қилди. Аммо ўша куни майдонда фақат битта ўзбекистонлик футболчи бор эди ҳолос. Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевлар ЦСКАга қарши учрашувда майдонга тушишмади.

21.10.2023. "Рубин" 0:0 ЦСКА

Кейинги учрашув: 27.10.2023 "Рубин - "Балтика"


Азизжон Ғаниев — "Шабаб Ал Аҳли"

Ҳамюртимиз фаолият юритаётган "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ўзининг сўнги учрашувида БАА лига кубоги доирасида "Ал Васл"га имкониятни бой берди. Азизжон Ғаниев гол урган учрашувда жамоаси камбэк қурбонига айланди. Айнан Ғаниевнинг 53-дақиқадаги голи мезбонларни ҳисобга олдинга олиб чиққандан сўнг рақиб иккитига гол урди ва ғалабани илиб кетди.

20.10.2023. "Шаба Ал Аҳли" 2:3 "Ал Васл"

Голлар: Пьянич 13, Ғаниев 53, Диалло 81, Лима 87

Кейинги учрашув: 27.10.2023 "Шабаб Ал-Аҳли" - "Ал-Наср"

Игорь Сергеев — "Патум Юнайтед"

Таиланд чемпионатининг 8-турида тажрибали ҳужумчимиз Игорь Сергеевнинг жамоаси "Патум Юнайтед" "Трат" жамоасига тўқнаш келди. Учрашув "Патум Юнайтед" йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Яқинда терма жамоамиз йиғинидан қайтган Игорь учрашувнинг 60-дақиқасида майдонга тушди. Афсуски, терма жамоамиз аъзоси "Трат" клуби дарвозасини ишғол эта олмади. Сергеев Таиланд чемпионатининг жорий мавсум 7та учрашувида иштирок этиб ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйган

20.10.2023. "Патум Юнайтед" 3:0 "Трат"

Голлар: Алвес 22, Сампаоди 39, Сонгкрасин 63 

Кейинги учрашув: 24.10.2023 "Патум Юнайтед" - "Кавасаки"


Икром Алибоев  — "Канвон"

Жанубий Корея чемпионатида фаолият юритаётган ягона футболчимиз Икром Алибоевнинг клуби "Канвон" К-лига 34-турида Алибоевнинг собиқ жамоаси "Сеул"га қарши майдонга чиқди. Якунда "Канвон" 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳамюртимиз ушбу 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

22.10.2023 "Сеул" 2:1 "Канвон"

Голлар: 53 Санг Хо, 80 Дон Вон, 77 Габриэл

Кейинги учрашув: 28.10.2023 "Канвон" - "Чэджу Юнайтед"

Абдулла Абдуллаев  — "Хорфаккан"

"Хорфаккан" жамоаси ФИФА кунларидан кейин ҳали расмий учрашув ўтказгани йўқ. Эслатиб ўтамиз Абдулла Абдуллаев "Ал-Васл"га қарши (30.09.2023) кечган учрашувда майдондан четлатилган эди.

Кейинги учрашув: 28.10.2023 "Хорфаккан" - "Ал-Жазира"


Ҳусниддин Алиқулов  — "Ризеспор" 

Туркия чемпионати 9-тури доирасидаги "Ризеспор" жамоаси "Кайсериспор" клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар вакили Маме Тиам хет-трик қайд этиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. "Ризеспор" аъзоси ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов 77-дақиқада ўйинга қўшилди. 

21.10.2023. "Кайсериспор" 3:1 "Ризеспор" 

Голлар: Тиам 31, 66, 89, — Зекири 70

Кейинги учрашув: "Ризеспор" - "Галатасарай"


Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров  — "Ордабаси" 

Кеча Қозоғистон чемпионатининг 25-тури доирасидаги "Ордабаси" - "Шахтёр" баҳсида "Ордабаси" ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритди. Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" клуби муддатидан аввал Қозоғистон чемпионига айланди. Бир тур қолганда Чимкент клуби 58 очко тўплади ва биринчи ўринни эгаллаши расман маълум бўлди. Учрашувда якуний 3:1. Шаҳбоз Умаров таблога ўз номини ёздириб қўйган бўлса, Абдихолиқов ғалаба голига ассистентлик қилди.

22.10.2023 "Ордабаси" 3:1 "Шахтёр Караганда"

Голлар: Жақсилиқов 4, Умаров 12, Беседин 27, Чогадзе 46

Кейинги учрашув: 29.10.2023 "Каспий Актау" - "Ордабаси"


Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Руслан Жиянов  — "Пари НН"

"Пари НН" Премьер-лиганинг 12-турида москванинг "Спартак" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида имконятни бой берди. Икки ҳамюртимиз ҳам майдонга тушишмади.

22.10.2023. "Спартак" 2:0 "Пари НН"

Голлар: Пруцев 41, 90+8 Мартинс 

Кейинги учрашув: 29.10.2023 "Пари НН" - "Сочи"


Ҳусайн Норчаев  — "Алания"

Ҳамюртимиз Норчаев тўп тепаётган "Алания" ФНЛ 15-тур баҳсида "Волгарь" жамоаси қарши ўйин ўтказди ва 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Норчаев майдонга 84-дақиқада туширилди. Эслатиб ўтамиз Владикавказнинг "Алания" жамоаси ФНЛ мусобақада жадвалида 28 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

22.10.2023. "Волгарь" 1:0 "Алания"

Голлар: Клешин 34

Кейинги учрашув: 27.10.2023 "Алания" - "Арсенал Тула"

Рустам Турдимуродов  — "Энергетик-БГУ"

Беларусь чемпионатига кўчиб ўтган ёш футболчимиз, ўзбекистонлик футболчилар учун бегона бўлмаган "Энергетик-БГУ" сафида фаолият олиб бормоқда. Университет жамоаси сўнги баҳсини "Динамо-Брест"га қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Рустам Турдимуродов биринчи голга ассистенлик қилди

22.10.2023 "Динамо-Брест" 0:2 "Энергетик-БГУ" 

Голлар: Барковский 27, Нуримбет 45+2

Кейинги учрашув: 27.10.2023 "Энергетик-БГУ" - "Сморонь"


Жаҳонгир Ўрозов  — "Эюпспор"

Арда Туран бошчилигидаги "Эюпспор" жамоаси Туркия биринчи лигасидаги сўнги учрашувини "Корум" жамоасига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ёш ҳимоячимиз захира ўриндиғида қолдирилди.

22.10.2023 "Корум" 2:3 "Эюпспор" 

Голлар: Кутуджу 9", Эркин 17", Атпем 20", Язган 42", Инаинфе 90+4"

Кейинги учрашув: 29.10.2023 "Эюпспор" - "Бандирмаспор"


P.S: Отабек Шукуровнинг жамоаси "Фатих Карагюмрюк" бугун "Адана Демирспор" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика